Нигерияда қуролли тўқнашув ортидан 34 киши қурбон бўлди 

Олам

image

Нигерия шимолидаги Кадуна штатида қуролли ҳужум уюштирилди. Оқибатда 34 киши қурбон бўлди. Бу ҳақда штатнинг Миллий хавфсизлик ва ички ишлар бўйича комиссари Сэмюэл Аруван маълум қилди

Унга кўра, жорий йилнинг 20 март куни бир гуруҳ қуролланган шахслар Каура аҳоли яшаш пунктига ҳужум қилган. Улар 200 дан ортиқ уй, 32 дўкон ва 17 мотоциклга ўт қўйган.

Ҳодиса оқибатида 34 киши қурбон бўлган, ўнлаб фуқаролар яраланган. Ўлганлар орасида икки аскар ҳам бор. 

Айни вақтда қуролланган шахсларга қарши операция бошлангани айтилмоқда. 

Айтиш жоизки, аввалроқ, фулани чорвадор қабиласи билан бир қатор экинчиликка ихтисослашган қабилалар ўртасида шиддатли тўқнашувлар содир бўлмоқда.Чорвасини боқиш учун мамлакат жанубига кўчиб келган фуланилар деҳқонлар уларнинг ҳайвонларини ўғирлаб, ҳужумлар уюштиришга уринаётганини даъво қилмоқда.

Ўтган йили Кадуна штатида қуролли ҳужумлар натижасида 937 киши ҳалок бўлган, 1972 киши ўғирлаб кетилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

86

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг