Нигерияда жангарилар БМТ базасини ёқиб юборди
Олам
−
02 Март 2021 3470 1 дақиқа
Кеча, 1 март куни Нигерияда ИШИДга алоқадор террорчилик гуруҳлари мамлакат шимоли-шарқидаги БМТ базасини ёқиб юборди. Бу ҳақда Agence France-Presse (AFP) хабар берди.
Агентлик маълумотига кўра, жангарилар Борно штатидаги Диква шаҳрида жойлашган базага ҳужум қилиб, уни ёқиб юборган.
БМТнинг 25 нафар ходими бункерга яширинган. Ҳозирда террорчилар ўша бункерга киришга уриняпти.
Дастлабки маълумотларга кўра, ҳужум “Ислом давлатининг Ғарбий Африка вилояти” (собиқ “Боко Ҳарам”) террорчилик ташкилоти уюштирган. Ҳодиса тафсилотлари ўрганиляпти.
Ҳозирда ҳжумни қайтариш учун ҳодиса жойидан 40 км узоқликдаги Марте шаҳридан ҳарбий кучлар келиши кутиляпти.
Live
Барчаси31 Декабрь 2025
Фарғона давлат техника университети ректори Қўнғиротбой Шариповга янги ўринбосар бўлди.
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
29 Декабрь 2025