Нигерияда ёнилғи ташувчи танкер портлади. Қурбонлар бор

Олам

image

Нигерияда ёнилғи ташувчи танкер портлаши оқибатида 70 дан ортиқ одам ҳалок бўлди, камида 56 киши жароҳатланди. Бу ҳақда мамлакатнинг Фавқулодда вазиятлар миллий агентлиги хабар берди.

Аниқлик киритилишича, портлаш чорраҳада юк ташувчи юк машинаси ЙТҲга учраганида содир бўлган. Ёнилғи ташувчи танкер ён томонга ағдарилиб кетган.

Воқеа содир бўлганидан сўнг, ёнилғи танкери таркибини бошқа транспорт воситасига ўтказишга ҳаракат қилинган, аммо ёнилғи узатиш жараёнини қувватлантириш учун ишлатилган генераторга тушган ва оқибатда портлаш содир бўлиб, ёнғин бошланган.

Маълумотларга кўра, қурбонлар маҳаллий аҳоли ва атрофдагилардир. Мамлакатнинг Федерал йўл хавфсизлик корпуси ҳалок бўлганларнинг кўпчилиги авария ва бензин тўкилишидан сўнг ёнилғи йиғиш учун воқеа жойига югуриб келган одамлар эканлигини айтди. Ёнғин нафақат яқин атрофдаги автомобилларни, балки уйларни ҳам қамраб олган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Эронда ёнилғи ташувчи танкернинг автобус билан тўқнашиб кетиши оқибатида 9 киши ҳалок бўлганди, 15 киши жароҳатланганди. 


Мақола муаллифи

Теглар

портлаш танкер Нигерия ёнилғи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг