Нигерияда мактаб биноси қулаши оқибатида 22 бола ҳалок бўлди
Олам
−
13 Июль
5035Кеча, 12 июль куни Нигерияда Буса Бужи жамоасига тегишли, Саинт академияси қарамоғидаги икки қаватли мактаб биноси қулаши оқибатида 22 бола ҳалок бўлди. Вайроналар остида эса бино ичида бўлган жами 154 киши қолиб кетган. Бу ҳақда “The Hindu” хабар берди.
Ҳалокат Плато штатида рўй берган. Эски ва яроқсиз ҳолатга келиб қолган мактаб биноси деворлари дарз кетиб ёрилиши оқибатида қулаб тушган. Бахтсиз ҳодисанинг юз беришига иншоотнинг жуда узоқ муддат хизмат қилгани ҳамда таъмирланмагани сабаб бўлган.
Маҳаллий соғлиқни сақлаш ташкилотларига кўра, 30 киши ўта оғир жароҳат билан шифохонада ётқизилган. Мамлакат Миллий фавқулодда вазиятлар агентлиги ҳалокат жойида қутқарув ишлари якунлангани ва вайроналар тозаланаётганини билдирган.
Ҳалокатдан сўнг, штат раҳбарияти воқеа юз берган Жос туманидаги бошқа таълим муассасалари ҳолатини ҳам текширувдан ўтказган. Штат расмийлари ҳалок бўлганларнинг оила аъзоларига ҳамдардлик билдирган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Хоразмда 11 ёшли болани девор босиб қолгани хабар қилинганди.
LiveБарчаси