Нигерияда бир эмас иккита маҳаллий вакцина ишлаб чиқилди
Олам
−
23 Март 2021
3617Нигериялик олимлар коронавирусга қарши иккита вакцина ишлаб чиқди ва улар клиник синовдан ўтади. Бу ҳақда маҳаллий “Vanguard” газетаси мамлакат Президентининг COVID’га қарши кураш ишчи гуруҳига таяниб хабар бермоқда.
“Нигериялик олимларнинг клиник синовлар ва сертификатлашни кутаётган камида иккита COVID-19га қарши маҳаллий вакцина ишлаб чиққанлиги ҳақидаги маълумот муҳим аҳамиятга эга”, дейилади ишчи гуруҳ баёнотида.
Нигерия Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълумотларига кўра, мамлакатда коронавирус пандемияси бошланганидан бери 161,868 та вирусни юқтириш ҳолатлари аниқланган. Шундан 2030 киши вафот этган, 148 мингдан ортиғи соғайган.
Нигерия Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг COVAX дастури орқали AstraZeneca вакциналарини қабул қилди ва ушбу дастур орқали мамлакат 84 миллион доза вакцинани бепул олади.
Маълумот ўрнида, бугунги кунда Нигериянинг 200 миллиондан ортиқ аҳолиси бор.
LiveБарчаси