Нигерияда 200 дан ортиқ одам қуролли ҳужумлар қурбони бўлди

Олам

image

Нигерияда ўтган ҳафтада қуролли ҳужумлар натижасида 200 дан ортиқ одам ҳалок бўлди. Бу ҳақда “Anadolu” агентлиги хабар берди.

Маълумотларга кўра, жорий йилнинг 31 майидан 6 июнигача Нигериянинг турли шаҳарларига уюштирилган қуролли ҳужумлар натижасида 201 киши ҳалок бўлган. Яна 137 киши жароҳатланган.

Бош томондан, ўтган ҳафта Нигерия хавфсизлик кучларининг антитеррор операцияси давомида “Боко Ҳарам” террорчилик ташкилотининг 50 жангариси йўқ қилинган, бошқа қуролли тўдаларнинг 81 аъзоси ҳибсга олинган.

“Боко Ҳарам” 2000-йиллар бошидан бери фаолият олиб боради. 2009 йилда террорчилик ташкилоти Нигерияда 20 мингдан ортиқ одамни ўлдирган. 2015 йилдан “Боко Ҳарам” қўшни Камерун, Чад ва Нигерга ҳужумлар уюштириб келади.


Мақола муаллифи

Теглар

Нигерия

Баҳолаганлар

70

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг