Нигерда жангарилар қишлоқда қирғин уюштирди
Олам
−
04 Январь 2021
10595Жорий йилнинг 2 январь куни Нигер ғарбий қисмидаги икки қишлоқда жангарилар ҳужуми натижасида 100 нафар тинч аҳоли ҳалок бўлди ва 75 киши жароҳатланди. Бу ҳақда "France Press" хабар берди.
Манбаларга кўра, ҳужум Мали билан чегара яқинидаги қишлоққа уюштирилган.
“Чома Бангуда (қишлоқ — таҳр.) 70 киши ва Зарумадарейда 30 киши вафот этди. 75 киши жароҳатланган”, дея маълум қилди коммуна раҳбари Тондикивинди Альму Хассан.
Ҳужум Президент сайловлари биринчи босқичининг дастлабки натижалари эълон қилинган куни содир бўлди. Унга кўра, жами 30 номзод орасидан собиқ Ташқи ишлар вазири етакчилик қилган. Сайловнинг иккинчи тури февраль ойида ўтказилиши керак.
Ушбу террористик ҳужум “Боко харам” гуруҳи томонидан уюштирилгани ва бу мамлакат тарихида энг катта оммавий қирғин эканлиги айтилмоқда.
LiveБарчаси