Нидерландияда жамоа билан чемпионликни нишонлаган ҳакам умрбод футболдан четлатилди (видео)
Спорт
−
18 Май
7361Нидерландиялик ҳакам Иан Смит Сент-Жоржда маҳаллий футбол клуби билан чемпионликни нишонлагани учун умрбод футболдан четлатилди. Бу ҳақда “Voetbal International” хабар берди.
Гап шундаки, 12 май куни бўлиб ўтган “Сент-Жорж” ва “Де Валкен” ўртасидаги тўртинчи дивизион ўйини муҳим аҳамиятга эга эди, чунки мезбонларга чемпион бўлиш учун дуранг керак эди. Учрашув ҳаками Иан Смит баҳс давомида “Де Валкен”нинг тўрт нафар футболчисини майдондан четлатиб, баҳснинг асосий вақтига 15 дақиқа қўшиб берди, бу дақиқаларда эса “Сент-Жорж” ҳисобни тенглаштирди ва 2:2 ҳисобидаги дуранг билан чемпионликни қўлга киритди.
Эътиборлиси, ўйиндан кўп ўтмай, “Сент-Жорж” футболчилари лигадаги ғалабасини тантана қилди ва футболчиларга қўшилиб учрашувни бошқарган Смитнинг ўзи ҳам чемпионликни нишонлади.
Мазкур ҳолат юзасидан “Де Валкен” клуби Нидерландия футбол федерациясига мурожаат қилди, федерация эса ҳакамни умрбод футболдан четлатди. Смитнинг ўзи бундай ишни бошқа жамоалар билан ҳам бир неча марта қилганини айтиб, узр сўраш ёки апелляция бериш нияти йўқлигини маълум қилди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь