Нидерландия Украинага 2,5 млрд евро миқдорида ёрдам ажратади

Олам

image

Нидерландия ҳукумати 2023 йилда Украинага ёрдам бериш учун 2,5 миллиард евро ажратади. Бу ҳақда мамлакат Бош вазири Марк Рютте маълум қилди.

“Уруш тугамас экан, Нидерландия Украинани қўллаб-қувватлашда давом этади. 2023 йилда ҳукумат бу мақсадлар учун 2,5 миллиард евро ажратади. Украина Нидерландияга ишониши мумкин”, дейди Рютте.

Нидерландия ҳукумати раҳбарининг таъкидлашича, маблағлар қурол сотиб олиш, гуманитар ёрдам кўрсатиш, инфратузилмани таъмирлаш ва тиклаш, дипломатик қўллаб-қувватлаш ва уруш жиноятлари учун жавобгарларни жавобгарликка тортиш учун ажратилади.

Аввалроқ Финляндия ҳукумати Украинага 28,8 миллион евро миқдоридаги ўн биринчи ҳарбий ёрдам пакетини бериши ҳақида хабар берилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

42

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг