Финляндия Украинага 28,8 млн евро ҳарбий ёрдам беради
Олам
−
22 Декабрь 2022
2120Финляндия ҳукумати Украинага 28,8 миллион евро миқдоридаги ўн биринчи ҳарбий ёрдам пакетини беради. Бу ҳақда “Euractiv” хабар берди.
Мудофаа вазири Антти Кайкконен Хелсинки мудофаа курашида Киевни қўллаб-қувватлашда давом этишини таъкидлади. Портал маълумотларига кўра, Россия ҳарбий операцияси бошланганидан бери Финляндиянинг Украина томонига кўрсатган ёрдамининг умумий миқдори 189,2 миллион еврони ташкил қилган.
Қайд этилишича, Финляндия ҳам Украина қуролли кучлари ходимларини Буюк Британияда ўқитишда иштирок этишда давом этади.
Аввалроқ Финляндия Қуролли кучлари қўмондони генерал Тимо Кивинен ўз мамлакати сезиларли мудофаа қобилиятига эга ва “Украинада давом этаётган урушга ўхшаш уруш олиб боришга” қодирлигига ишонтирган эди.
Соҳиба Комиловна
LiveБарчаси