Неймарнинг қўшнилари футболчининг уйида ўтказиладиган зиёфатларидан норози

Спорт

image

ПСЖ ҳужумчиси Неймар уйида тез-тез зиёфатлар қилиб қўшниларини безовта қилади. Бразилиялик футбочи Париж четида жойлашган Буживалда яшайди ва мунтазам равишда турли байрамларда зиёфатлар уюштиради. Бу ҳақда “Le Parisen” хабар берди.

Ўтган якшанба куни Неймар 31 ёшни қарши олди. Футболчи уйида жуда кўп катта байрам ташкиллаштирди. Неймарнинг қўшнилари футболчининг уйидан чиқаётган баланд мусиқа овозидан нолиб, полиция чақирган, аммо полициянинг огоҳлантириши ҳам вазиятни ўзгартирмаган.

Буживал мери Люк Ваттел Неймарнинг вилласи яқинида истиқомат қилади.

Ваттел бразилияликнинг қўшнилари футболчи устидан кўп маротаба эътироз билдиргани, шунингдек, футболчи жамоасининг Лига 1'даги ғалабасини нишонлаганида ҳам аҳоли тинчлигини бузганини таъкидлади. 

“Биз уни жаримага тортишимиз мумкин эди, лекин маошини ҳисобга олдик. 135 евролик жаримага Неймар парво ҳам қилмайди”, дейди Ваттел.

Ҳозирда Буживал мери “такрорий тартибсизликлар” учун прокурорга шикоят қилиш масаласини кўриб чиқмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Неймар ПСЖ

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг