Неймар ЖЧнинг илк ўйинини ўтказиб юборади

Спорт

image

Бразилия терма жамоасининг ҳужумчиси Неймар Марокашга қарши Жаҳон чемпионати гуруҳ босқичидаги илк учрашувда майдонга тушмайди. Бу ҳақда Карло Анчелоттининг сўзларига таяниб, “Globo” нашри хабар берди. 

“Неймар имкон қадар тезроқ сафга қайтиш учун катта меҳнат қилмоқда. Унинг келаси ҳафта тўлиқ тикланиб, жамоа сафига қўшилиши кутилмоқда”, дейди Анчелотти.

34 ёшли футболчи Бразилия чемпионатининг 16-туридан ўрин олган “Коритиба”га қарши учрашувда (0:3) болдиридан жароҳат олган эди. У ўйиннинг 65-дақиқасида майдонни тарк этган.

Жорий йилнинг май ойи охирида Бразилия терма жамоаси шифокори Родриго Ласмар Неймар икки-уч ҳафта давомида майдондан четда қолишини маълум қилган эди.

Маълумот учун, Неймар Бразилия терма жамоаси сафида 128 та учрашувда иштирок этиб, 79 та гол урган. Шу тариқа у мамлакат миллий жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурар ҳисобланади. Унинг терма жамоа сафидаги сўнгги учрашуви 2023 йил октябрь ойида бўлиб ўтган.

Бразилия Жаҳон чемпионатида “C” гуруҳидан ўрин олган бўлиб, Марокаш, Гаити ва Шотландия терма жамоаларига қарши баҳс олиб боради. Мундиалдаги илк учрашувини эса 14 июнь куни Марокашга қарши ўтказади.


Мақола муаллифи

Теглар

Неймар Бразилия Карло Анчелотти

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг