Неймар тунги клубда муштлашди

Спорт

image

ПСЖ ҳужумчиси Неймар яна бир машмашани бошлади. У Рио-де-Жанейродаги тунги клублардан бирида нотаниш йигит билан муштлашиб қолган. Бу ҳақда “Mundo Deportivo” хабар берди.

Манбага кўра, тунги клубда Неймар ва номаълум эркак бир-бирини туртган. Ҳодисадан хабар топган муассаса хавфсизлик хизмати можарога аралашишга мажбур бўлган. Жанжал сабаби номаълум. Тунги клубда Неймарга ҳомиладор суюклиси Бруна Бьянкарди ҳамроҳлик қилган.

31 ёшли бразилиялик футболчи ўтган мавсум ПСЖ сафида 29 ўйинда 18 та гол урди ва 17 та голли узатмани амалга оширди. Унинг парижликлар клуби билан шартномаси 2025 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган.

Эслатиб ўтамиз, июнь ойи охирида бразилиялик 30 ёшли эркак барча мол-мулкини Неймарга васият қилиб қолдирганди. Футболчининг мухлиси ўлимидан кейин бойлиги ҳукуматга ёки ўзаро келишмовчилиги бўлган қариндошларига ўтиб кетишини хоҳламаган.  Шунингдек, эркак ПСЖ ҳужумчиси билан кўп томонлама таниш эканлигини таъкидлаб, бойликларини футболчига қолдираётганидан афсусда эмаслигини билдирган.


Мақола муаллифи

Теглар

Неймар ПСЖ

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг