Курс UZS

USD

12 943.39

-9.81

EUR

14 108.30

50.19

RUB

153.70

2.57

Неймар нега “Реал”га эмас, “Барселона”га ўтганини очиқлади

Спорт

image

“Сантос” клуби вингери Неймар 2013 йилда ўз истаги сабаб “Барселона”га ўтганини айтди. Бу ҳақда у “Podpah” подкастида сўз очди.

“Ўшанда “Реал Мадрид” “Барселона”га қараганда 3 баравар кўпроқ пул таклиф қилганди. Мадридликлар менга истаган нарсамни муҳайё қилишини маълум қилди. Аммо юрагим фақат “Барселона” дер эди. “Барса” сафида мен учун афсона бўлган Роналдиньо ўйнаганди. Шунингдек, менинг орзум Месси билан бир жамоада ўйнаш эди. Шу сабабдан Каталония жамоасини танлаганман”, дейди Неймар.

Маълумот ўрнида, Неймар “Барселона” сафига 2013 йилда келиб қўшилган. “Кўк-анорранглилар” футболчи учун “Сантос”га 88 миллион евро тўлаганди. Неймар “Барселона” таркибида 2017 йилга қадар тўп тепган. Шу вақт ичида у 123 та ўйинда майдонга тушиб, 68 та гол уришга муваффақ бўлди.


Мақола муаллифи

Теглар

Барселона Неймар Реал Мадрид

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг