Неймар кўз ёшини тия олмади – “Сантос” ўз уйида тарихий мағлубиятга учради

Спорт

image

Бразилиянинг “Сантос” клуби ҳужумчиси Неймар ўз жамоасининг уй ўйинида “Васко да Гама”дан йирик ҳисобда (6:0) мағлуб бўлганидан кейин майдонни кўз ёшлари билан тарк этди. Бу натижа Неймарнинг фаолиятидаги энг йирик мағлубият бўлиб, “Сантос” Бразилия А Сериясида илк бор ўз майдонида олтита гол ўтказиб юборди. Бу ҳақда BBC хабар берди.

Саккиз карра чемпион “Сантос” лигадаги хавфли ҳудуддан атиги икки очко юқорироқда жойлашган. Кеча, 17 август куни мағлубиятдан бир неча соат ўтиб жамоа бош мураббийи Клебер Хавер ишдан бўшатилди. У апрель ойидан буён жамоани бошқариб, 15 та ўйиндан атиги 5 тасида ғалаба қозонган эди.

“Ливерпул” ва “Астон Вилла”нинг собиқ ҳужумчиси Филиппе Коутино иккита гол уриб, “Васко”га лигадаги олти ўйинлик ғалабасиз серияни тугатишда ва сўнгги 17 йилдаги энг йирик ғалабасини қўлга киритишда ёрдам берди.

Ўйинндан сўнг Неймар ҳиссиётларини яшира оламади.

“Мен уялдим. Ўйинимиздан бутунлай ҳафсаламиз пир бўлди. Мухлислар норозилик билдиришга ҳақли. Агар сўкишса ҳам, бу уларнинг ҳуқуқи. Майдондаги муносабатимиз даҳшатли бўлди. Мен ҳаётимда бундай ҳолатни кўрмаганман. Кўз ёшларим ғазабдан эди. Ҳар биримиз нима қилишни хоҳлашимизни ўйлашимиз керак”, деди у.

“Сантос” 24 август куни сафарда кучли тўртликдаги “Баҳиа”га қарши майдонга тушади. Клуб ўтган йил B Серияда илк бор иштирок этганидан кейин Олий лигага қайтган эди, аммо ҳозир яна хавфли зонага яқинлашмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Неймар шу йил қишда “Ал-Ҳилол”дан “Сантос” қайтган эди.

Жаҳонгир Болтабоев


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Неймар “Сантос”

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг