Неймар фаолиятини якунлаш ҳақида ўйламоқда – ОАВ

Спорт

image

Бразилиянинг “Сантос” клуби 34 ёшли ҳужумчиси Неймар жорий йил якунида профессионал фаолиятини тугатиш ҳақида ўйламоқда. Бу ҳақда “The Touchline” хабар берди.

Манбага кўра, агар Неймар Бразилия терма жамоасининг Жаҳон чемпионати таркибига чақирилмаса, у футбол билан хайрлашиш қарорини қабул қилиши эҳтимоли бор. Мундиалда ўйнаш ва уни ютиш Неймарнинг футболдаги ягона мотивацияси. У қилаётган барча ишлар, жумладан, тикланиш, меҳнат ва фидойиликлар Жаҳон чемпионатида иштирок этишга қаратилган. 

Ҳозирда Неймар Бразилиянинг “Сантос” клубида тўп сурмоқда. Ўтган мавсумда у жамоа сафида 30 та учрашувда майдонга тушиб, 11 та гол урди ва 4 та голли узатма амалга оширди. Айни пайтда футболчи тизза операциясидан сўнг тикланиш жараёнини ўтамоқда.

Маълумот учун, 2026 йилги футбол бўйича Жаҳон чемпионати жорий йил 11 июндан 19 июлгача АҚШ, Канада ва Мексика майдонларида бўлиб ўтади.


Мақола муаллифи

Теглар

Неймар Бразилия “Сантос”

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг