Неймар Бразилия терма жамоасидан кетишини эълон қилди
Спорт
−
13:42 1897 1 дақиқа
Бразилия миллий терма жамоаси ҳужумчиси Неймар 2026 йилги Жаҳон чемпионатидан сўнг халқаро фаолиятини якунлаганини эълон қилди. Бу ҳақда Фабрицио Романо хабар берди.
34 ёшли футболчи миллий терма жамоа сафидаги сўнгги учрашувини Жаҳон чемпионатининг 1/8 финалида Норвегияга қарши ўтказди. Захирадан майдонга тушган Неймар қўшимча вақтда пенальтидан гол урди, аммо бу гол Бразилияни 2:1 ҳисобидаги мағлубият ва мусобақадан чиқиб кетишдан қутқара олмади. Шу тариқа, бу унинг 2026 йилги мундиалдаги илк ва сўнгги голи бўлиб қолди.
Учрашувдан кейин Неймар Бразилия миллий терма жамоаси сафида бошқа майдонга тушмаслигини маълум қилди.
“Мен қўлимдан келган барча ишни қилдим. Ҳаммаси “МетЛифе” стадионида бошланди ва шу ерда якунланди. Энди барчаси тугади”, деди футболчи.
Маълумот учун, Неймар Бразилия миллий терма жамоаси сафида 130 та учрашувда майдонга тушиб, 80 та гол урган. Шу тариқа, у мамлакат футболи тарихидаги энг ёрқин юлдузнинг халқаро фаолиятига якун ясади.
Live
Барчаси