Неймар “Барселона”га қайтмайди
Спорт
−
24 Январь 1593 1 дақиқа
“Барселона” спорт директори Деку бразилиялик “Ал-Ҳилол” ҳужумчиси Неймарнинг Каталония клубига ўтиши мумкинлиги ҳақидаги маълумотларга изоҳ берди.
“Неймарнинг “Барселона”га қайтиши ҳақидаги гап-сўзлар ҳар доим узоққа чўзилган. Биламизки, у Саудия Арабистонига кўчиб ўтганидан бери жуда қиммат футболчига айланди. Неймар формада бўлганида дунёдаги энг кучли футболчилардан бири ҳисобланади. Уни исталган клубда илиқ кутиб олишади. Ҳеч нарсани инкор этиб бўлмайди, лекин менимча, у ҳозир Бразилияга қайтади. Энг муҳими, у яна футбол ўйнаши керак. Бу Неймарга ҳам, бошқаларга ҳам қувонч келтиради. Унинг қандай режалари борлигини билмайман”, дейди Деку.
Жорий мавсумда Неймар “Ал-Ҳилол” сафида барча мусобақаларда 2 та ўйин ўтказди, аммо гол ура олмади. “Transfermarkt” порталида берилган маълумотларга кўра, футболчининг бозор қиймати 15 миллион еврони ташкил қилади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Барселона” “Манчестер Юнайтед” футболчиси Маркус Решфордни ўз сафига қўшиб олиши хабар қилинганди.
Live
БарчасиСамарқандда “гашиш” сотаётган шахс ушланди
13 Декабрь
“Мойка”да қолдирилган Malibu ўғирлаб кетилди
13 Декабрь