Неймар “Ал-Ҳилол”га ўтишдан олдин қайси топ-клублар билан музокара ўтказгани маълум бўлди

Спорт

image

Испаниянинг “Барселона” клуби ёзда ПСЖ вингери Неймарни сотиб олмоқчи бўлган ягона Европа клуби бўлди. Бу ҳақда “The Independent” хабар берди.

Манбага кўра, каталонияликлар футболчини  сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олмоқчи бўлган, бироқ “Барселона” Неймарни рўйхатдан ўтказиш учун 4 нафар футболчини қўйиб юбориши керак эди.

Неймарнинг ўзи “Манчестер Юнайтед”, “Бавария”, “Реал”, “Челси” ва “Манчестер Сити”га ўз хизматларини таклиф қилган, бироқ бу клублар футболчини сотиб олиш имкониятидан воз кечган. Шундан сўнг, бразилиялик футболчи “Ал-Ҳилол”га ўтишга рози бўлган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Неймар “Ал-Ҳилол” билан шартнома имзолагани ҳақида хабар берилганди. Футболчи Саудия клубида мавсумига 100 миллион евро ишлаб олади.


Мақола муаллифи

Теглар

Барселона Неймар Ал-Ҳилол

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made