Nexia ва Lacetti тўқнашуви натижасида 25 ёшли йигит ёниб кетди
Жамият
−
16 Апрель 2020
10082Кеча, 15 апрель куни соат 21:00 ларда Тошкент вилояти Зангиота тумани “Туркистон” қишлоғи ҳудудида Nexia ва Lacetti автомобиллари тўқнашуви юз берди. Бу ҳақда ички ишлар вазирлиги маълум қилди.
1995 йилда туғилган ҳайдовчи И.А. Nexia автомобилини ҳаракатланиш ҳуқуқини берувчи махсус стикерсиз бошқараётиб, йўлнинг қарама-қарши йўналишига чиқиб кетган. Оқибатда қаршисидан ўз йўналишида ҳаракатланиб келаётган ҳайдовчи М.Н. (1968 й.т.) бошқарувидаги махсус стикерсиз Lacetti билан тўқнашув содир этган.
Тўқнашувда Nexia ёниб кетган ва натижада, унинг ҳайдовчиси И.А. ЙТҲ жойида вафот этган, иккинчи енгил автомобиль йўловчиси Д.Н. тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган.
Мазкур ҳолат юзасидан туман ИИБ ТБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь