Nexia'га ўрнатилган газ баллони портлаши натижасида бир киши ҳалок бўлди
Жамият
−
19 Март 2019 10068 1 дақиқа
Кеча, 18 март куни Қашқадарё вилоятидаги Бегламишсой қишлоғи ҳудудида машинага ўрнатилган газ баллони портлаши оқибатида бир киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда ИИВ Матбуот хизмати хабар берди.
Вилоятнинг Чироқчи туманида яшовчи Т.Д. ўзининг Nexia русумли автомашинасини Бегламишсой қишлоғи ҳудудида ҳайдаб кетаётган вақтида автомашина юкхонасига ўрнатилган 100 литр сиғимли газ баллони портлаб кетган.
Натижада автомашина ҳайдовчиси ва унинг йўловчиси 37 ёшли Ғ.Б. жароҳат олиб, шифохонага келтирилган. Бироқ йўловчи вафот этган. Ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Live
БарчасиСомалида самолёт Ҳинд океани қирғоғига қўнди
10 Февраль
Хитойда гуманоид робот инсонга ҳужумга қилди
10 Февраль