Neuralink'га иккинчи кўнгиллининг миясига чип ўрнатишга рухсат берилди
Технология
−
21 Май
3122Илон Маскнинг Neuralink компанияси АҚШ озиқ-овқат ва фармацевтика идорасидан (FDA) иккинчи кўнгиллининг миясига компьютер билан тўғридан тўғри алоқа қилиш учун чип ўрнатишга рухсат олди. Бу ҳақда “The Wall Street Journal” нашри хабар берди.
Маск Х ижтимоий тармоғида компания аллақачон мия чипининг иккинчи олувчиси бўлишни истаган ҳар бир кишидан аризаларни қабул қила бошлаганини ёзди.
“Бу бизнинг кибернетик мия имплантимиз “Телепатия” бўлиб, у телефон ва компьютерингизни фақат ўйлаш орқали бошқариш имконини беради”, деб ёзган Маск.
Имплантация қилинган қурилма қабул қилувчи капсула бўлиб, у эшитиш воситаси каби қулоқ орқасига ўрнатилади ва ундан ипга ўхшаш электродлар мияга боради.
Умуман олганда, мияга 1500 тагача электрод жойлаштирилади, уларнинг ҳар бири инсон сочидан тўрт баробар юпқароқдир.
Битта 4х4 мм процессор 10 минг электроддан олинган маълумотларни қайта ишлайди.
WSJ маълумотларига кўра, Америка регулятори биринчи синов иштирокчиси Нолан Арбода қурилма билан боғлиқ муаммолардан кейин компания томонидан таклиф қилинган Neuralink чипини имплантация қилиш жараёнига ўзгартиришларни маъқуллаган.
Елкасидан шол бўлган эркак чипни 2024 йил январь ойи охирида имплантация қилган. Март ойида Neuralink унинг шахмат ўйнаётгани, ўз фикрлари ёрдамида ҳаракатлар қилгани акс этган видеони чоп этди.
Операциядан бир ой ўтгач, ишлаб чиқувчилар қурилмадаги носозликларни пайқашди.
WSJ'нинг қайд этишича, чипнинг ипга ўхшаш электродларининг аксарияти нотўғри бўлиб қолган ва энди сигналларни ўқий олмайди.
Neuralink энди муаммо такрорланмаслиги учун чипни иккинчи кўнгиллининг миясининг мотор кортексига чуқурроқ жойлаштирмоқчи.
2024 йил охиригача Neuralink қурилмаларни 10 нафар кўнгиллига имплантация қилишни, шунингдек, Канада ва Буюк Британияда ўз чиплари билан синовлар ўтказиш учун ариза топширишни кутмоқда.