Мелания Трамп ва Илон Маск АҚШ фуқаролигидан маҳрум қилиниши мумкин

Олам

image

АҚШнинг биринчи хоними Мелания Трамп ва тадбиркор Илон Маск АҚШ фуқаролигидан маҳрум қилиниши мумкин. Бу ҳақда “Newsweek” хабар берди.

Нашрга кўра, республикачи сенатор Берни Морено янги қонун лойиҳасини илгари сурган. Ушбу қонун лойиҳаси АҚШ фуқаролигини тақиқлашни назарда тутади ва бу бир қатор америкалик машҳурларга таъсир қилиши мумкин.

Морено ўз ташаббусига шарҳ берар экан, АҚШ фуқароси бўлиш – “шараф ва имтиёз” эканини таъкидлаган, шунинг учун агар кимдир америкалик бўлишни хоҳласа, у “ҳаммаси ёки ҳеч нарса” тамойилига амал қилиши кераклигини уқтирган. 

Қайд этилишича, агар қонун кучга кирса, Словения фуқаролигига эга бўлган АҚШнинг биринчи хоними Мелания Трамп бир йил ичида Словения ёки АҚШ фуқаролигидан воз кечишга мажбур бўлади. Трамп оиласидан ташқари, чекловчи чоралар америкалик ишбилармон Илон Маскка ҳам таъсир қилиши мумкин, у АҚШ, Жанубий Африка Республикаси ва Канада фуқаролигига эга.

Шунингдек, бу қонун бир қатор таниқли актёр ва актрисаларни, жумладан Том Хэнкс, Мила Кунис, Памела Андерсон ва бошқа машҳурларни ҳам қамраб олиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ Президенти Дональд Трамп маъмурияти Вашингтон миллий хавфсизлигига таҳдид, деб ҳисоблаган 19 давлат фуқароларининг барча иммиграция аризаларини кўриб чиқишни вақтинча тўхтатганди.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Мелания Трамп Илон Маск

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг