Нетаньяхунинг қароргоҳи олдида яна митинг бўлди

Олам

image

Кеча, 19 январь куни кечқурун Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяхунинг Кесария қароргоҳи олдида намойишга тўпланган оломон ҲАМАС томонидан гаровга олинганларни озод қилиш учун ҳукуматдан зудлик билан чора кўришни талаб қилди. Бу ҳақда Исроилнинг “The Times of Israel” газетаси хабар берди.

Акцияда 300 дан ортиқ киши, жумладан ҲАМАС томонидан асирга олинган исроилликларнинг ўнлаб оила аъзолари иштирок этган. Намойишчилар Нетаньяху ва унинг ҳукуматини ўз яқинларини озод қилиш учун етарли чора кўрмаганликда айблади. 

“Биз сиздан 105 кун ёлвордик, энди эса гаровга олинганларни ўлдиришни тўхтатишингизни талаб қиламиз”, дейилади гаровга олинган оилалар форумининг Бош вазир номига йўллаган баёнотида.

Исроил расмийларининг фикрича, ҲАМАС 132 кишини гаровда ушлаб турибди. Шу билан бирга, Исроил мудофаа кучлари Ғазода фаолият юритаётган бўлинмалари олган янги разведка маълумотларига таяниб, улардан 27 нафари ҳалок бўлган, деб ҳисобламоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

намойиш Исроил Биньямин Нетаньяху

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг