Нетаньяху ўғлининг тўйини қолдирмоқчи
Олам
−
31 Октябрь
6188Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяху ўзининг кенжа ўғли Авнер Нетаньяхунинг тўйини кечиктиришга қарор қилди. Бу ҳақда “The Times of Israel” хабар берди.
Авнер Нетаньяхунинг тўйи жорий йилнинг 26 ноябрь куни Тель-Авив шимолида жойлашган Шарон вилоятидаги Ронит фермасида ўтказилиши режалаштирилган. Мамлакатнинг “Каn” жамоат телерадиокомпаниясида айтилишича, Бош вазир фарзандининг тўйини уруш ва дрон таҳдиди шароитида хавфсизлик нуқтаи назаридан қолдиришга қарор қилган.
Нашрнинг Нетаньяху сўзларидан иқтибос келтиришича, тўйни режалаштирилганидек ўтказиш унинг иштирокчилари учун хавф туғдириши мумкин.
Маълумот учун, Авнер Нетаньяху Шин-Бет хавфсизлик хизмати томонидан ҳимояланган. Бу хавфсизлик, шунингдек, Исроил давлати ҳукуматининг тимсоли ҳисобланган етти нафар шахс учун мўлжалланган бўлиб, у Бош вазирликдаги “Маген бирлиги” томонидан тақдим этилган хавфсизликдан юқори даражадаги хавфсизлик ҳисобланади. Мамлакат Бош вазири ўғиллари Авнер ва Яир Нетаньяхуларнинг хавфсизлиги учун миллиардлаб пул сарфлайди. 2024 йинингл 9 июнь куни Нетаньяху Хавфсизлик бўйича маслаҳат қўмитасидан оила аъзоларини бутун умри давомида Шин-Бет томонидан ҳимоя қилишни яна бир бор сўраган. Сўровда рафиқаси Сара, ҳамда ўғиллари Яир ва Авнер бор эди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ливаннинг “Ҳизбуллоҳ” ҳаракати Биньямин Нетаньяхунинг қароргоҳига ҳужум қилганди. Ҳаракат томонидан учирилган дрон Исроил Бош вазирининг Тель-Авив шимолидаги Кейсария шаҳридаги шахсий қароргоҳига бориб урилганди. Дрон ҳужум қилган пайтда Нетаньяху қароргоҳда бўлмаган, шунингдек, бошқа жароҳат олганлар ҳам мавжуд эмас. Исроил ОАВ ҳарбийлар томонидан қўйилган тақиқ сабабли, зарар ва эҳтимолий жабрланганлар ҳақида қўшимча маълумот бермаган. Мамлакат қўшинларининг иқрор бўлишича, дрон кириб келганида ҳаво мудофааси тизими уни тўхтата олмаган. Ҳатто дрон ҳарбий вертолёт яқинидан учиб ўтган.
LiveБарчаси
Путин халқига мурожаат қилди.
21 Ноябрь