Нетаньяху Синвар ўлдирилганини эълон қилди

Олам

image
Исроил ҲАМАС етакчиси Муҳаммад Синварни ҳам ўлдирди – ОАВ north_east

Исроил ҲАМАС етакчиси Муҳаммад Синварни ҳам ўлдирди – ОАВ

Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяху кеча, 28 май куни мамлакат парламентида сўзлаган нутқида ҲАМАС ҳаракатининг Ғазо секторидаги етакчиси Муҳаммад Синвар ўлдирилганини маълум қилди. Бу ҳақда Исроилнинг “12- канал”и хабар берди.

Нетаньяхунинг сўзларига кўра, Исроил 13 май куни Хон-Юнусдаги туннелга ҳаво ҳужуми уюштирган ва оқибатда ҲАМАС етакчиси Синвар ҳалок бўлган.

“Кўпчилик 7 октябрдаги воқеалардан кейин биз ўзимизга келолмаймиз деб қўрқди. Аммо орадан атиги икки кун ўтгач, мен Яқин Шарқ ўзгаришини айтдим. Биз ҳужумларни қайтардик, ҲАМАСнинг ҳарбий қаноти қўмондони Муҳаммад ад-Дайфни, сиёсий бюро раҳбари Исмоил Ҳонияни, Яҳё Синварни ва Муҳаммад Синварни йўқ қилдик. ҲАМАСга қурол етказиш йўлларини тўсиб қўйдик”, деган Исроил Бош вазири.

Нашрнинг ёзишича, ҳужум чоғида Муҳаммад Синвар ҲАМАС ҳарбий қанотининг “Рафаҳ” бригадаси қўмондони Муҳаммад Шабана ва бошқа юқори мартабали командирлар билан учрашув ўтказаётган бўлган, у пайтда уларнинг ёнида гаровга олинганлар бўлмаган.

Ҳаво ҳужуми Европа шифохонаси ҳудудига тўғри келган. Ғазо секторининг фуқаролик мудофааси агентлиги маълумотларига кўра, бу ҳужумдан сўнг камида 28 киши ҳалок бўлган.

Маълумот учун, Муҳаммад Синвар – ҲАМАС сиёсий бюросининг собиқ раҳбари Яҳё Синварнинг укаси эди. Яҳё Синвар 2024 йил октябрь ойида Ғазода ўлдирилган. У аввалроқ, 2024 йил августда ҲАМАС сиёсий бюроси раҳбари этиб тайинланган эди. Ундан олдинги раҳбар – Исмоил Ҳония эса Теҳронда ўлдирилган.

Муҳаммад Синвар ҳам акаси сингари ҲАМАС сафларига ёшлигида қўшилган ва Исроил махсус хизматлари томонидан бир неча маротаба нишонга олинган, аммо аввалги уринишлар самарасиз бўлган эди.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг январь ойида Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракатининг ҳарбий қаноти – Изз ад-Дин аль-Кассам бригадаси раҳбари Муҳаммад Синвар ҲАМАСнинг Ғазо секторидаги янги етакчисига айланган эди. У акаси вафот этгандан кейин расман раҳбарлик қила бошлаган.


Мақола муаллифи

Теглар

ҲАМАС Биньямин Нетаньяху Муҳаммад Синвар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг