Нетаньяху Қатар ва Хитойни Исроилни изоляция қилишга уринишда айблади

Олам

image

Қатар ва Хитой Исроилни изоляция қилишга уриняпти. Бу ҳақда бугун, 15 сентябрь куни Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяху Қуддусда Бош ҳисоб конференциясида сўз очди.

“Биз биламизки, турли давлатлар, аввало, Қатар бошчилигида Исроилни изоляция қилишга уриниш бор. Хусусан, Қатар ва Хитой томонидан молиялаштирилаётган ахборот блокадаси. Улар Ғарбда ҳам кам бўлмаган даражада АҚШда ҳам фаолият юритмоқда”, дейди у.

Нетаньяхунинг сўзларига кўра, Қатар ва Хитой “сунъий интеллектга улкан маблағ тикмоқда”, шу орқали улар “анъанавий ОАВдан ҳам кучлироқ қудратга” эга бўляпти.

“Аммо изоляцияга оддий оммавий ахборот воситалари ҳам қўшилмоқда. Исроил бунга қарши курашади”, дейди Нетаньяху.

Унинг фикрича, изоляция бошқа соҳаларга ҳам кенгайиши мумкин. У Исроил мудофаа саноати блокадага учраши мумкин бўлган вазиятга дуч келиши хавфини қайд этган.

“Reuters”нинг ёзишича, Исроил изоляцияси Ғазо секторидаги ҲАМАС билан бўлаётган тўқнашув қурбонлари сонининг ортиши ва бу ҳудуддаги оғир гуманитар инқироз фонида кучаймоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Исроил Қатар пойтахти Доҳага зарба бергани ҳақида хабар берилган эди. Исроил армияси Доҳадаги операция мақсади ҲАМАС вакилларини йўқ қилишга қаратилганини билдирди. ҲАМАС эса ўз аъзоларидан беш киши, жумладан, ҳаракат бош музокарачисининг ўғли ҳалок бўлганини, шунингдек, Қатарнинг хавфсизлик хизмати ходими ҳам ўлгани ҳақида хабар берди.

Рубио эса ушбу воқеадан кейин Қатарга йўл олди. Ҳозирда ушбу мамлакатда араб-ислом саммити бўлиб ўтмоқда. “Reuters” келтирган резолюция лойиҳасига кўра, иштирокчилар Исроилнинг “душманона ҳаракатлари” минтақадаги тинч-тотув ҳаётга ва муносабатларни нормаллаштиришга қаратилган саъй-ҳаракатларга таҳдид солаётганини билдиради.


Мақола муаллифи

Теглар

Хитой Қатар Исроил Биньямин Нетаньяху

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг