Нетаньяху Исроил гуманитар карвонга зарба берганини тан олди
Олам
−
02 Апрель 2024
8442Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяху ЦАХАЛ Ғазо секторида World Central Kitchen (WCK) гуманитар карвонига ҳужум уюштирганини ва оқибатда 7 киши ҳалок бўлганини тасдиқлади. Бу ҳақда бугун, 2 апрель куни “Reuters” агентлиги хабар берди.
"Бу уруш вақтида содир бўлади. Биз буни диққат билан ўрганяпмиз, ҳалок бўлган хорижликлар ҳукуматлари билан алоқадамиз ва бу яна такрорланмаслиги учун ҳамма нарсани қиламиз", дейди Нетаньяху.
Европа Иттифоқининг Ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича олий вакили Жозеп Боррель Исроилнинг инсонпарварлик карвонига берган зарбасини қоралаган ва бу бўйича тергов ўтказишга чақирган.
"Исроилнинг Ғазо секторидаги зарбаси оқибатида ҳалок бўлган World Central Kitchen ходимлари хотирасини ҳурмат қиламан. Ҳужумни қоралайман ва тергов ўтказишга чақираман. Тинч аҳоли ва ёрдам ходимларини ҳимоя қилиш бўйича барча талабларга қарамай, биз бегуноҳ қурбонларни кўпроқ кўрмоқдамиз", деб ёзган Боррель.
Европа Иттифоқи дипломатияси раҳбари БМТ Хавфсизлик Кенгашининг зудлик билан ўт очишни тўхтатишга чақирувчи резолюцияси муҳимлигини яна бир бор таъкидлади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ WCK етти нафар ходими ЦАХАЛнинг Ғазо сектори марказидаги Дайр ал-Балаҳ жанубидаги конвойга берган зарбаси оқибатида ҳалок бўлганини хабар қилган эди. Автомобиллар денгиз орқали Ғазо секторига олиб келинган 100 тонналик инсонпарварлик ёрдамини етказгандан сўнг жўнаб кетаётган эди. Унинг ҳаракати ЦАХАЛ билан мувофиқлаштирилган. Ташкилот зарбани "ЦАХАЛнинг мақсадли ҳужуми" деб атади. Исроил армияси "ушбу фожиали ҳодисанинг ҳолатларини тушуниш учун энг юқори даражада чуқур тергов олиб бораётганини" айтди.
LiveБарчаси