Нетаньяху Ғазони эгаллаш бўйича операция бошланганини тасдиқлади

Олам

image

Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяху Ғазо шаҳрида Исроил Мудофаа армияси (ЦАХАЛ) томонидан “ўта йирик ҳарбий операция” бошланганини эълон қилди. Вазирнинг бу ҳақдаги сўзларини Исроилнинг “Kan” телерадиокомпанияси эълон қилди.

Унга кўра, Исроилнинг 98- ва 162-дивизиялари аллақачон ҳаво ҳужумлари остида Ғазо шаҳрига кириш ва олдинга силжишни бошлаган. Бу бўлинмалар шаҳар чеккасига чиқиб, у ерда ҳам кейинги ҳужумлар учун таянч ҳудуд шакллантиришни кўзда тутган. Яқин кунларда уларга 36-дивизия ҳам қўшилиши кутилмоқда. 

Телерадиокомпания Ғазо шаҳрига танклар ёки зирҳли техникалар киритилгани ҳақидаги хабарларни рад этган. У томонидан эълон қилинган суратларда ЦАХАЛ томонидан шаҳарга ташланган огоҳлантирув варақалари тасвирланган.

“Агар сиз ушбу варақани олган бўлсангиз, унда сиз жанговар ҳаракатлар олиб борилаётган хавфли ҳудуддасиз”, дея ёзилган унда.

Исроил ҳарбийлари, шунингдек, операцияда асосий эътибор аскарларнинг хавфсизлигига қаратилиши, қўшинлар тезлиги эса иккинчи даражада эканини таъкидлаган.

Маълумотларга кўра, 2023 йилнинг 7 октябрь кунидан шу кунга қадар 64 мингдан ортиқ тинч аҳоли ҳалок бўлган, 136 мингдан ортиқ киши эса жароҳат олган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Фаластин ҳудуди бўйича мустақил халқаро тергов комиссияси Исроилнинг Ғазодаги ҳаракатларини “геноцид” деб тан олганди. Ҳисоботда айтилишича, Исроил ҳукумати Ғазо секторидаги фаластинликларнинг репродуктив қобилиятини гуруҳ сифатида қисман йўқ қилди, шу жумладан, туғилишнинг олдини олишга қаратилган чора-тадбирларни қўллади ва фаластинликларни атайлаб жисмонан йўқ қилишга интилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Ғазо Биньямин Нетаньяху ЦАХАЛ

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг