Нетаньяху Фаластин давлатини ташкил этишга қарши эмас – Байден

Олам

image

АҚШ Президенти Жо Байден кеча, 19 январь куни Исроил Бош вазири билан телефон суҳбатидан сўнг, фаластинликлар учун мустақил давлат барпо этишга Биньямин Нетаньяху қарши эмаслигини айтди. Бу ҳақда у Оқ уйдаги Америка мэрларининг конференциясида сўз очди.

АҚШ Президенти Нетаньяху билан қарийб бир ой ичида биринчи марта бўлажак Фаластин давлати бўйича келишмовчиликлар, шунингдек, Исроилнинг Ғазода давом этаётган ҳужуми ҳақида гаплашди. Етакчилар урушнинг биринчи ҳафталарида тез-тез қўнғироқлашган. Аммо уларнинг 30-40 дақиқалик кечаги суҳбати 23 декабрдан бери илк мулоқот ҳисобланади.  

Қайд этиш жоизки, можаро давомида Исроилни бевосита қўллаб-қувватлаган АҚШ расмийлари уруш тугаганидан сўнг Ғазони қайта қуриш ва бошқариш бўйича потенциал сценарийлар бўйича тобора чуқур келишмовчиликларни йўқ қилишга интилмоқда. Оммавий ахборот воситаларида эса Байден маъмурияти Нетаньяхунинг лавозимини тарк этиши Ғазо ва минтақа бўйича режалари учун муҳим, деган хулосага келгани ҳақида хабарлар кенг тарқалган.

Ўз навбатида, Байден жума кунги суҳбатда фаластинликларнинг давлатчилик сари ҳаракатланишига ёрдам беришга содиқлигини яна бир бор тасдиқлади. 

Нетаньяхунинг иқтидордалигида икки давлат ечими имконсизми деган саволга Байден: "Йўқ, ундай эмас", деб жавоб берди.

АҚШ Президенти Нетаньяху икки давлат ечимига баъзи шартлар асосида рози бўлишини айтди.

Эслатиб ўтамиз, 18 январь куни Тель-Авивдаги матбуот анжуманида Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяху АҚШ маъмуриятига ҳар қандай шаклда Фаластин давлати ташкил этилишига қарши эканини етказганини айтганди. 


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Фаластин Исроил Жо Байден Ғазо Биньямин Нетаньяху

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made