Непомняший Самарқанддаги ЖЧда Карлсенга яратилган имтиёзлардан норози

Спорт

image

Россиялик гроссмейстер Ян Непомняший  Халқаро шахмат федерациясига (FIDE) норвегиялик Магнус Карлсенга Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтаётган тезкор ва блиц йўналиши бўйича Жаҳон чемпионатида имтиёзлар берилгани юзасидан мурожаат қилди.

“Ҳурматли FIDE ва чемпионат ташкилотчилари Карлсенга ноутбук ёрдамида дам олиши ва ўйинга тайёргарлик кўриши учун шахсий хона берилиши адолатданми? Бошқаларда ҳам бундай имконият борми?” деб ёзди Непомняший  ўзининг Х (собиқ Twitter) саҳифасида.

Самарқанддаги биринчи кунги баҳслардан сўнг Карлсен пешқадам, россиялик гроссмейстерлардан Даниил Дубов 8-ўринда бормоқда. Непомняший ҳозирча 64-поғонада қайд этилган. Рапид мусобақаси 28 декабрда якунланади, 29-30 декабрь кунлари эса блиц бўйича баҳслар бўлиб ўтади.

Қайд этиш жоиз, Карлсен классик шахмат, рапид ва блиц йўналишларида амалдаги жаҳон чемпиони ҳисобланади.

Эслатиб ўтамиз, 26 декабрь куни Жаҳон чемпионатида иштирок этаётган ўзбекистонлик гроссмейстер Нодирбек Абдусатторов мусобақани ғалаба билан бошлаганди. 

Рапид йўналиши 1-турида нидерландиялик Вролижк Лиамга қарши оқ доналарда баҳс олиб борган Ўзбекистон вакили рақибидан устун келди.


Мақола муаллифи

Теглар

шахмат Нодирбек Абдусатторов Магнус Карлсен Ян Непомняший

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг