Непалдаги ўзбекистонликлар ҳам огоҳлантирилди

Жамият

image

Непал пойтахти Катманду ва бошқа қатор шаҳарларда норозилик намойишлари бўлиб ўтмоқда, уларда комендантлик соати жорий қилинган. Шу сабабдан Ўзбекистоннинг Ҳиндистондаги элчихонаси ушбу мамлакатда бўлиб турган ўзбекистонликларни огоҳлантирди.  

Қайд этилишича, тўқнашувлар содир бўлаётгани ва жароҳат олганлар ҳақида хабарлар тарқамоқда. Шахсий хавфсизликни таъминлаш мақсадида Непал ҳукумати кўрсатмаларига амал қилишга, хусусан, одам гавжум жойлардан йироқда бўлиш, намойиш ўтказилаётган ҳудудларга яқинлашмаслик, маҳаллий тартиб-қоидаларга қатъий риоя этиш тавсия этилади. 

Фавқулодда вазиятларда Ўзбекистоннинг Деҳлидаги элчихонаси консуллик бўлимининг қуйидаги рақамига мурожаат қилиш мумкин: 

  • +91 94994 85962 (Telegram/WhtasApp). Телефон рақами туну-кун ишлайди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Туркиянинг Истанбул шаҳрида норозилик намойишлари кузатилаётгани сабабли Ўзбекистон Республикасининг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси огоҳлантириш билан чиққани хабар қилинганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Непал Катманду

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг