Немис ишбилармон гуруҳлари ОКМКда
Бизнес
−
29 Март 2023
6027Мамлакатимиз ва Германия давлати ўртасида ўзаро манфаатли ҳамкорлик алоқалари йилдан-йилга ривожланиб бормоқда.
Ушбу алоқалар доирасида Германия давлатининг йирик компаниялари ва Олмалиқ кон-металлургия комбинати ҳам фаол равишда ҳамкорлик қилиб келишмоқда.
Жорий йилнинг 28 март куни комбинатга Германия Федератив Республикасининг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси, доктор Тило Клиннер бошчилигидаги делегация ташриф буюрди.
Ташриф давомида Германия иқтисодиётининг Марказий Осиё ҳудудидаги вакиллиги ҳамда немис ишбилармон доиралари вакилларидан иборат делегация аъзолари комбинат таркибий бўлинмалари фаолияти билан танишишди. Жумладан, Қалмоққир ва Ёшлик-1 конларидаги технологик жараёнлар ҳамда янги барпо этилаётган 3-Мис бойитиш фабрикаси қурилиши билан яқиндан танишишди.
Шунингдек, меҳмонлар комбинатда маҳаллийлаштириш дастурининг бош ижрочиси бўлган Марказий таъмирлаш механика заводида амалга оширилаётган ишларни ҳам кўзда кечиришди.
Бундан ташқари, комбинат раҳбарияти билан немис делегацияси вакиллари ўртасида келгусидаги ўзаро ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш бўйича музокаралар ўтказилди.
ОКМК Ахборот хизмати
Реклама ҳуқуқи асосида