Нега Бердимуҳамедов Лукашенкони ғалаба билан табрикламади?

Олам

image

2007 йилдан буён Туркманистонни бошқариб келаётган Президент Гурбангули Бердимуҳамедов Беларусда жорий йилнинг 9 август куни ўтказилган президент сайловида эришган ғалабаси билан Александр Лукашенкони табрикламади. У Марказий Осиёда Лукашенкони қутламаган ягона раҳбар бўлмоқда. 

Маълумки, жорий йилнинг 9 август куни ўтган президент сайловида мамлакатни 26 йилдан буён бошқариб келаётган Александр Лукашенко олтинчи бор номзод сифатида иштирок этиб, 80, 1% овоз билан ғалаба қозонди. 

10 кундирки, Беларусда овоз бериш натижаларига нисбатан норозилик намойишлари бўлиб ўтмоқда. Дастлабки кунларда бу ҳаракатлар ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари билан тўқнашувларга олиб келди. Ички ишлар вазирлигининг маълумотларига кўра, 6 мингдан ортиқ одам ҳибсга олинган, бир неча ўнлаб ҳуқуқ-тартибот ходимлари ва намойишчилар жароҳат олган.  

Бу орада кўплаб давлат раҳбарлари Лукашенкони сайловдаги ғалабаси билан табриклаб, мактуб йўлладилар. Фақат бу рўйхатда Туркманистон раҳбари йўқ. Сиёсатшунос Аркадий Дубновнинг фикрича, бунга Туркманистон ва Беларусь раҳбарлари ўртасидаги Гарлик кон-бойитиш фабрикаси қурилиши бўйича молиявий келишмовчилик сабаб бўлган.

Маълумотларга кўра, Туркманистон оммавий ахборот воситалари Беларусдаги нотинч вазият ҳақида бирорта ҳам хабар бермаяпти. 

Эслатиб ўтамиз, кеча, 19 август куни Европа Иттифоқи раҳбарлари онлайн мажлис ўтказиб, унда Беларусдаги ўтган сайлов натижаларини тан олмасликка ва уларни сохталаштиришга уринганларга санкция жорий қилишга келишиб олдилар.


Мақола муаллифи

Теглар

Гурбангули Бердимуҳамедов Александр Лукашенко

Баҳолаганлар

415

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг