Нефтнинг “ўйнаши” Россияга қандай таъсир кўрсатади?
Олам
−
23 Апрель 2020
5203Россия иқтисодиёт университети (РИУ) мутахассислари нефтнинг ўртача йиллик нархини пасайтириш билан мамлакат бюджетига етиши мумкин бўлган зарарни ҳисоблаб чиқишди. Бу ҳақда “Известия” нашри ёзмоқда.
Иқтисодчиларнинг ҳисоб-китобларига кўра, агар нефтнинг ўртача йиллик нархи бир баррель учун 30 долларга тушса, Россия бюджети 2,5 триллион рубль йўқотади. Агар нарх бир баррель учун 20 долларга тушса, зарар 3 триллион рублни, нефть 10 долларга тушганда - 4,7 триллион рублни ташкил этади.
Шу билан бирга, нефтнинг ўртача йиллик нархининг баррель учун 1 долларга тушиши 2 триллион рубль миқдорида зарарга олиб келади, дея тахмин қилинади тадқиқотда. Мутахассисларнинг таъкидлашича, бу ҳолда йўқотишлар рублнинг девальвацияси билан қисман қопланади.
“Таъкидланишича, РИУ мутахассислари Россия нефтининг нархи бир баррель учун деярли 0 долларгача пасайишини истисно этмайди, аммо ўртача йиллик нархнинг 30 доллардан пастга тушиши даргумон бўлиб қолмоқда”, деб ёзади нашр.
LiveБарчаси