“Нефтчи” дербида сўнгги сонияларда мағлубиятдан қутулиб қолди

Спорт

image

Кеча, 28 июль куни Ўзбекистон Суперлигасининг 14-турида мухлислар водий дербиси гувоҳи бўлди. Фарғонада бўлиб ўтган “Нефтчи” ва “Навбаҳор” ўртасидаги баҳс 1:1 ҳисобида якун топди.

Ўйиннинг 3-дақиқасидаёқ меҳмонлар сафидаги Муҳаммадали Усмонов ҳисобни очиб, “Навбаҳор”ни олдинга олиб чиқди. Шундан сўнг мезбонлар ҳисобни тенглаштириш учун босимни оширди. Қарама-қарши ҳужумлар ва қизиқарли кечган баҳсда сўнги дақиқаларгача шу ҳисоб сақланиб турди, бироқ ўйинга қўшиб берилган 90+8-дақиқада Анвар Ғофуров муҳим голни уриб, “Нефтчи”ни мағлубиятдан қутқариб қолди. Шу тариқа, баҳс 1:1 ҳисобидаги дуранг билан якунланди.

Тур доирасидаги бошқа учрашувларда “Хоразм” ўз майдонида “Сурхон”ни 1:0 ҳисобида мағлуб этди. Қаршининг “Насаф” жамоаси эса “Қизилқум” устидан 1:0 ҳисобида ғалаба қозониб, навбатдаги уч очкони қўлга киритди.

Маълумот учун, ҳозирда Фарғонанинг “Нефтчи” жамоаси 35 очко билан пешқадамлик қилмоқда. Тошкентнинг “Пахтакор” клуби эса 33 очко жамғарган ҳолда 2-поғонада бормоқда.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг