Нефть танкерида портлаш юз берди. Қурбонлар бор
Олам
−
02 Ноябрь 2019
5455Бугун, 2 ноябрь куни Россиянинг Находка шаҳрида “Америка кўрфази” танкерида портлаш юз берди. Натижада 3 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда ТАСС хабар берди.
Маълумотларга кўра, танкерда 10 киши бўлган. Портлаш оқибатида кемада ёнғин чиқмаган. Тергов қўмитаси газ ва ҳаво аралашмаси портлаганини тахмин қиляпти.
Узоқ Шарқ транспорт прокуратурасининг маълум қилишича, денгизга нефть маҳсулоти сизмаган.
“Америка кўрфази” танкерининг эгаси ҳисобланган “Наяда” компанияси воқеа юз берганда кемада юк бўлмаганини маълум қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Россия Федерацияси Жиноят кодексининг 263-моддаси 2-қисми билан жиноят иши очилган.
LiveБарчаси