Нефтга талаб 18 йиллик минимум чегарасида. Рубль тобора “синиб” боряпти

Олам

image
Қозоғистон ва Россияда доллар нархи тобора ошиб кетяпти north_east

Қозоғистон ва Россияда доллар нархи тобора ошиб кетяпти

Дунё бозорида нефть нархи тушишда давом этяпти. Бугун, 18 март куни савдоларда Brent маркали нефть нархи 2016 йил январидан бери илк бор баррелига 28 доллардан пастлаб, 27,62 долларга тенг бўлди. WTI маркали нефть нархи 2002 йилдан бери илк бор 26,05 долларга тенг бўлди. Кейинроқ 25,95 долларгача тушиб кетди.

Нефть нархига монанд Россия рубли ҳам қадрсизланди. Евро курси 5,55 фоизга қимматлаб, 1 евро 87,5 рублга тенглашди. Доллар курси 5,73 фоизга мустаҳкамланиб, 1 доллар – 79,77 рубль бўлди. 

Бугун Европа фонд бозорлари ҳам пасайиш билан очилди. Буюк Британиянинг FTSE 100 индекси 5,25 фоизга пасайиб, 5016,05 пунктгача тушиб кетди. Франциянинг CAC 40 индекси 5,15 фоизга пасайиб, 3786,6 пунктда тўхтади, Германиянинг DAX индекси 5,33 фоизга арзонлаб, 8461,5 пунктга тушди.

Фонд биржаларидаги нарх-навога дунёда сўнгги вақтларда юзага келган вазият жиддий таъсир кўрсатяпти. Бир томондан дунёда тобора авж олаётган коронавирус, иккинчи томондан нефть қазиб чиқариш ҳажми борасида келишолмай қолган Россия ва OPEC фонд бозорларида янги-янги “қулаш”ларга сабаб бўляпти.

Россия Марказий банки очиқ савдоларда валюта сотиш ҳажмини ошириш орқали рублнинг йўқотишларини бироз тийиб турибди. Аммо бу чоралар ташқи таъсир натижасида юз бераётган негативларни тўхтатишга ёрдам бермаяпти.

“Коронавирус тарқалиши сабабли нефтга талабнинг тушиб кетиши борган сари жиддий тус оляпти”, дейилади Goldman Sachs маълумотида. Йилнинг иккинчи чорагида Brent маркали нефть нархи баррелига 20 долларгача тушиши кутиляпти. Қайд этилишича, бундай пасайиш 2002 йилдан бери кузатилмаган.

Банк коронавирус пандемияси сабабли март ойи охирига бориб суткалик нефть истеъмолининг 8 млн баррелгача, 2020 йил учун суткалик талабнинг 1,1 млн баррелга тушиб кетишини тахмин қиляпти. Бу пасайиш рекорд кўрсаткич ҳисобланади.


Мақола муаллифи

Теглар

рубль нефть коронавирус фонд бозори

Баҳолаганлар

127

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг