Нажмиддин Қосимхўжаевга Президент совғаси топширилди
Спорт
−
25 Декабрь 7298 1 дақиқа
Таэквондо WT бўйича Хитойнинг Уси шаҳрида ўтказилган Жаҳон чемпионатининг ғолиби Нажмиддин Қосимхўжаевга Президент совғаси сифатида BYD автомобили топширилди. Бу ҳақда Ўзбекистон таэквондо WT ассоциацияси матбуот хизмати хабар берди.
Бугун, 25 декабрь куни Тошкентдаги Олимпия ва Паралимпия Шон-шуҳрати музейида Хитойнинг Уси шаҳрида ўтказилган Жаҳон чемпионатининг ғолиб ва совриндорларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Унда -74 кг вазн тоифасида Жаҳон чемпионлигига эришган Нажмиддин Қосимхўжаев ҳукумат қарори асосида Президент совғаси – BYD автомобили ҳамда бир марталик пул мукофоти билан тақдирланди. Шунингдек, мазкур мусобақада кумуш медалга сазовор бўлган Светлана Осипова ҳамда спортчиларнинг мураббийларига ҳам пул мукофоти топширилди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда аёллар ўртасида илк марта карате WKF бўйича жаҳон чемпиони бўлган Гулшан Алимардонова ҳам Президент совғаси сифатида автомобиль билан тақдирланган эди.