Биринчи Президентнинг узоқ йиллик ҳамкори давлатга хиёнатда айбланиб, қамоққа олинди
Олам
−
27 Январь 2022 15678 1 дақиқа
Қозоғистоннинг собиқ Президенти Нурсултон Назарбоевнинг узоқ йиллик ҳамкори, мамлакат Миллий хавфсизлик қўмитаси (МХҚ) собиқ раиси Карим Масимов ва унинг ўринбосари Ануар Садиқулов қамоққа олинди. Учинчи гумонланувчига нисбатан эҳтиёт чораси танланмоқда. Бу ҳақда МХҚга таяниб хабар берилган.
“Масимов К.К. ва Садиқулов А.Т.га қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси тайинланди. Ергожин Д.Е.га эҳтиёт чорасини танлаш масаласи кўриб чиқилмоқда”, дейилади хабарда.
Таъкидланишича, Масимов давлатга хиёнат, ҳокимиятни куч билан эгаллашга уриниш ва мансаб ваколатини суиистеъмол қилишда гумон қилинмоқда. Жиноят иши материаллари “ўта махфий” тоифасига кирган.
Эслатиб ўтамиз, Масимов жорий йилнинг 8 январь куни давлатга хиёнат қилиш факти бўйича ҳибсга олинганди.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь