Назарбоевнинг содиқ одами – МХҚ раиси қамалди
Олам
−
08 Январь 2022
13128Қозоғистоннинг собиқ Президенти Нурсултон Назарбоевнинг узоқ йиллик ҳамкори, мамалакат Миллий хавфсизлик қўмитаси (МХҚ) собиқ раиси Карим Масимов давлатга хиёнат қилиш факти бўйича ҳибсга олинди. Бу ҳақда МХҚ Матбуот хизмати хабар бермоқда.
“Жорий йилнинг 6 январь куни Миллий хавфсизлик қўмитаси томонидан давлатга хиёнат қилиш факти бўйича Қозоғистон Республикаси Жиноят кодексининг 175-моддаси 1-қисми бўйича терговга қадар текширув бошланди”, дейилади хабарда.
Маълум бўлишича, ушбу жиноятни содир этишда гумонланган КНБнинг собиқ раиси Карим Масимов ҳамда бошқа шахслар қўлга олинган ва вақтинчалик сақлаш изоляторига жойлаштирилган.
“Тергов манфаатларига дахлдор бошқа маълумотлар ошкор этилиши мумкин эмас”, дейилади Матбуот хизмати хабарида.
Маълумот учун, Қозоғистонда давлатга хиёнат қилишда айбдор бўлганлар ўн йилдан ўн беш йилгача Республика фуқаролигидан маҳрум этилиши мумкин.
LiveБарчаси