Назарбоевнинг тахтда ястаниб ўтирган ҳайкали ҳам музейдан олиб ташланди
Олам
−
01 Февраль
12281Қозоғистон собиқ президенти Нурсултон Назарбоевнинг ҳайкали Қозоғистон Миллий музейи атриумидан олиб ташланди. Бу ҳақда маҳаллий нашрлар хабар берди.
"Ушбу экспонат музей мулки ҳисобланади ва зал концепциясидаги ўзгаришлар туфайли коллекцияда сақланади", дейди Миллий музей вакили КазТАГ нашрига.
Қайд этилишича, музейнинг 10 йиллигини нишонлаш арафасида Маданият вазири топшириғига кўра маҳаллий ва хорижлик мутахассисларни жалб этган ҳолда музейни ободонлаштириш ишлари бошланган.
“Жаҳон музей амалиётига кўра, ҳар бир музей ўз кўргазма залларининг концептуал мазмуни ва бадиий-стилистик дизайнини вақти-вақти билан янгилаб туриши шарт. Ушбу амалиётни қўллаган Миллий музей атриумни ўзгартиришни бошлади, унинг асосий вазифаси ташриф буюрувчиларнинг кўпроқ чипта сотиб олишлари, экскурсияларга буюртма беришлари, сувенирлар харид қилиши ҳамда дам олиш масканининг функционаллигини таъминлашдир ”, дейилади хабарда.
Музейга экскурсиялар айнан Нурсултон Назарбоев ҳайкали олиб ташланган қисмидан бошланади. Бу ерда Миллий музей, унинг фонд коллекциялари ва кўргазма заллари ҳақида маълумотлар берилади.
LiveБарчаси