Назарбоевга назар тегмасин! У энди Фахрий раис

Жамият

image

Хабарингиз бор, бугун, 29 ноябрь куни пойтахт Тошкентда Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг иккинчи Маслаҳат учрашуви бўлиб ўтди. 

Саммит ишида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев,  Қозоғистон Республикасининг Биринчи Президенти – Элбоши Нурсултон Назарбоев, Қирғизистон Республикаси Президенти Сооронбой Жээнбеков,  Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмон ва Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов иштирок этди. 

Йиғилишда Туркманистон Президентининг таклифига биноан давлат раҳбарлари Қозоғистоннинг Биринчи Президенти - Элбоши Нурсултон Назарбоевни Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари Маслаҳат учрашувининг Фахрий раиси этиб бир овоздан сайладилар.

Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг навбатдаги Маслаҳат учрашуви келгуси йили Қирғизистонда ўтказилади.

Эслатиб ўтамиз, 14-15 октябрь кунлари Озарбайжоннинг Баку шаҳрида бўлиб ўтган Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгашининг еттинчи саммитида Қозоғистон Республикасининг Биринчи Президенти – Элбоши Нурсултон Назарбоев Туркия Республикаси Президенти Ражаб Тойиб Эрдўғаннинг таклифига биноан “Туркий кенгашнинг бир умрлик фахрий раиси” сифатида эълон қилинди. 

Саммитда Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев Қозоғистон Республикасининг Биринчи Президенти – Элбоши Нурсултон Назарбоевга Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик Кенгашининг фахрий раиси эканини англатувчи “Турк дунёсининг энг олий ордени”ни топширди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

127

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг