Назарбоев Москвага бориб, Путинни табриклади

Олам

image
0:00
0:00
download

Қозоғистон биринчи Президенти Нурсултон Назарбоев Россия Президенти Владимир Путин билан учрашди, уни  Россия куни билан табриклади. Бу ҳақда бугун, 13 июнь куни Назарбоевниннг матбуот хизмати маълум қилди.

Учрашув давомида, томонлар дипломатик муносабатларни 30 йиллигини муҳокама қилдилар ва бу узоқ муддатли ҳамкорлик билан бир-бирини табрикладилар. Қозоғистон ва Россия ўртасидаги ҳамкорлик тенг ҳуқуқли мулоқот асосида ривожланиб бораётгани қайд этилди.

Учрашув сўнгида Назарбоев ва Путин бир-бирига саломатлик, тинчлик, хотиржамлик тилаган.

Маълумот ўрнида,12 июнь Россия куни байрам сифатида нишонланади. Бу байрам биринчи марта 1992 йилда нишонланган. Анъанага кўра, ушбу кунда бутун мамлакат бўйлаб: концертлар, спорт мусобақалари, ярмаркалар, халқ сайиллари ўтказилади.

Шунингдек, шу куни Кремлда Россия Федерацияси Давлат мукофоти лауреатларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтади.


Мақола муаллифи

Теглар

Нурсултон Назарбоев Владимир Путин

Баҳолаганлар

321

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг