Назарбоев Маминнинг Бош вазир лавозимида қолишини хоҳламоқда
Олам
−
14 Январь 2021
4021Қозоғистоннинг Биринчи Президенти, ҳукмрон “Нур Отан” (“Ватан нури”) партиясининг раиси Нурсултон Назарбоев парламентнинг янги чақириғидаги фракциясига (қуйи палата) амалдаги Бош вазир Асқар Маминни келажакдаги Ҳукумат раҳбари сифатида ҳам қўллаб-қувватлашни таклиф қилди. Бу ҳақда Назарбоевнинг Матбуот хизмати фракция йиғилишидаги иштироки якунлари бўйича маълумот берди.
“Менинг фикримча, унинг лавозимида узлуксизлик сақланиб қолиши керак. Ҳукумат барча қийинчиликларга қарамай, ўз ишини уддалади. Бошқа қатор мамлакатларнинг фонида биз яхши натижаларга эришдик. Агар Президент Бош вазир лавозимига Асқар Узакпаевич Маминни таклиф қилса, у ҳолда мен фракциядан унинг номзодини қўллаб-қувватлашни сўрайман”, дейди Назарбоев.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қозоғистоннинг “Нур Отан” (“Ватан нури”) партияси 10 январь куни бўлиб ўтган Мажилис (парламентнинг қуйи палатаси) депутатлари сайловида 71,09 фоиз овоз тўплаб, ғалаба қозонди.
LiveБарчаси