Назарбоев Хитойдаги анжуманда нима қиляпти? У Президент ҳам, Бош вазир ҳам эмас
Олам
−
26 Апрель 2019
24963Хабарингиз бор, Хитой пойтахти Пекин шаҳрида иккинчи “Бир макон, бир йўл” форуми бўлиб ўтяпти. Анжуманда Ўзбекистон, Тожикистон, Қирғизистон Президентлари иштирок этяпти. Қозоғистондан эса Президент Тоқаев эмас, Элбоши Нурсултон Назарбоев борган.
Хўш, нега давлат ва Ҳукумат раҳбарлари иштирок этаётган олий даражадаги анжуманда Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тоқаев эмас, мамлакатнинг биринчи Президенти, Элбоши – Нурсултон Назарбоев қатнашяпти?
Қозоғистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги берган маълумотга кўра, Нурсултон Назарбоев эски қадрдони, ХХР раиси Си Цзиньпиннинг таклифи билан фахрий меҳмон сифатида ушбу анжуманда иштирок этмоқда.
Қайд этиш керакки, Назарбоев форум очилишида нутқ ҳам сўзлади. У ўз нутқида дунё гравитация маркази яна шарққа қайтаётганини қайд этиб ўтди.
“Бир макон, бир йўл” форумида 20 нафар Президент, 12 нафар Бош вазир, шунингдек, БМТ ва Халқаро валюта жамғармаси Бош котиблари, Бруней султони, Дубай амири ва Австрия канцлери иштирок этяпти.
Маълумот ўрнида, Нурсултон Назарбоев 1989 йилдан бошлаб Қозоғистон башқарувида бўлиб, 2019 йилнинг 19 мартига қадар Президент лавозимида фаолият юритди ва ўз истагига кўра, истеъфога чиқди. Унинг ўрнини айни вақтда Қосим-Жомарт Тоқаев эгаллаб турибди. Дарвоқе, у ҳам бу лавозимда узоқ ўтирмайди. Жорий йилнинг 9 июнь куни Қозоғистонда президентлигига сайлов бўлиб ўтади.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ҳам “Бир макон, бир йўл” форумида иштирок этяпти.
LiveБарчаси