Навоийдаги “дом”га ўт кетди
3-саҳифа
−
02 Июнь 1402 1 дақиқа
Бугун, 2 июнь куни Навоий шаҳридаги кўп қаватли уйнинг том қисмида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар берди.
Маълум қилинишича, 2 июнь куни соат 04:19 да Навоий шаҳар “Кимёгар” МФЙ, Алишер Навоий кўчасида жойлашган кўп қаватли уйнинг том қисми ёнаётгани ҳақида ФВБга хабар келиб тушган.
Ёнғин жойига 7 та қутқарув бўлинмаси ва 2 та автонарвон соат 04:23 да етиб бориб, ёнғин соат 04:35 да қуршаб олинган ҳамда соат 05:35 да тўлиқ ўчирилган.
Дастлабки маълумотларга кўра, 9 қаватли ушбу кўп қаватли уйнинг 9-қаватида жойлашган 8 та хонадоннинг 300 квадрат метр майдондаги том қисми, шифти ва ички қисми ёнган.
Ёнғин оқибатида тан жароҳати олган фуқаролар ҳақида мурожаатлар келиб тушмаган. Айни вақтда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаблари ва етказилган зарар миқдори аниқланмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент вилоятининг Тошкент тумани Келес шаҳарчасидаги янги қурилаётган бинода ҳам ёнғин содир бўлган эди.
Live
БарчасиПашиняннинг қуши учмади
03 Июнь