Навоийда ўқувчининг онаси ўқитувчини дўппослади

Жамият

image

Ижтимоий тармоқлардан бирида Навоийда ўқитувчи калтаклангани, масалани ёпди-ёпди қилишмоқчилиги ҳақида хабарлар тарқалди. Ҳолат юзасидан Навоий вилоят халқ таълими бошқармаси расмий муносабат билдирди.

Маълум қилинишича, жорий йилнинг 5 май куни Навбаҳор тумани халқ таълими бўлими тасарруфидаги 33-умумий ўрта таълим мактабида директор олди ҳузурида йиғилиш ўтказилаётган вақтда шу таълим муассасасининг 10-синф ўқувчиси Моҳинур Хақназарованинг онаси Навбаҳор тумани, “Пахтакор” кўчасида яшовчи фуқаро Хилола Адизова таълим муассасасига, директор олди йиғилишига рухсатсиз кириб, маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари Қодирова Дилбар Юсуповнага нисбатан кескин ҳаракатлар қилиб, уни сочидан тортиб, таълим муассасаси залида (фойесида) уни урган.

Таълим муассасаси педагог ходимларининг аралашувига қарамасдан Д.Қодировага нисбатан тан жароҳати етказган. Натижада Д.Қодировага тез тиббий ёрдами кўрсатилиб, туман марказидаги шифохонага жойлаштирилган.

Таълим муассасасида содир этилган мазкур ҳолат туман халқ таълими бўлими ҳамда вилоят халқ таълими бошқармаси томонидан ўрганди, маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари Қодирова Дилбар Юсуповна фуқаро Адизова Хилола Мўминовнага нисбатан ҳеч қандай қалтис ҳаракат содир этмаганлиги, Х.Адизованинг фарзанди 33-умумий ўрта таълим мактаби 10-синф ўқувчиси Хақназарова Моҳинурни мактаб формасида келиши юзасидан огоҳлантирилганлиги фуқаро Х.Адизова томонидан ушбу ҳаракатларни содир этишига сабаб бўлганлиги аниқлади.

Вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғи М.Шамуратов Навбаҳор туман тиббиёт бирлашмасига бориб, жабрланувчи Д.Қодирова билан учрашди ва масалага ойдинлик киритиш учун шахсан суҳбатлашди. Суҳбат асносида ҳолатдан хабардор бўлгач, 33-умумтаълим мактабга бориб, педагогик жамоа билан учрашув ўтказди.

Ўқитувчилар ҳамда техник ходимлар билан бўлган суҳбатда Д.Қодирова томонидан ўқувчига нисбатан ҳеч қандай босим, шаънига тегувчи ҳаракатлар содир этилмагани аниқланган.

“Вилоят халқ таълими бошқармаси суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлардан ўқитувчини калтаклашда айбдор деб топилган шахсларни Қонун доирасида жавобгарликка тортиб, келгусида бошқа шахсларга ҳам дарс бўлиши учун бу ҳақда жамоатчиликка маълум қилишларини сўраб қолади”, дейилади хабарда.


Мақола муаллифи

Теглар

Навоий

Баҳолаганлар

581

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг