Навоийда суд раиси ходимини дўппослади. Текширув бошланди
Жамият
−
20 Февраль 2019
8050Маъмурий ишлар бўйича Навоий вилоят суди раиси О.Т. 15 февраль куни қўл остида ишловчи ходими Д.Н.ни кўпчиликнинг кўз ўнгида ерга ётқизиб тепкилаган. Бу ҳақда ижтимоий тармоқларда хабарлар тарқалди.
QALAMPIR.UZ ушбу хабарга аниқлик киритиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси билан боғланди.
Бош прокуратура Матбуот хизматидан қуйидагилар маълум қилинд:
“Жабрланувчи ҳолат юзасидан прокуратурага мурожаат қилган. Айни вақтда Навоий шаҳар прокуратурасида тергов олди текшируви олиб борилмоқда. Суд тиббиёт экспертизаси тайинланган. Натижаси юзасидан маълумот берилади”.
Вилоят судида техник (АКТ) ходим сифатида фаолият кўрсатадиган Д.Н. айни вақтда Навоий вилоят шифохонаси хирургия бўлимига ётқизилган.
LiveБарчаси