Навоийда савдо маркази ёниб кетди (видео)

3-саҳифа

image

Бугун, 6 май куни Навоий вилояти Кармана туманидаги савдо мажмуасида ёнғин чиқди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.

Қайд этилишича, соат 05:15 да Навоий вилояти Кармана тумани “Арғун” МФЙ Арғун шоҳ кўчасида жойлашган савдо мажмуаларининг бирида ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида 112 тизими орқали ФВБга хабар тушган. Шунга кўра, ёнғин-қутқарув экипажлари соат 05:18 да ҳодиса жойига етиб бориб, ёнғин соат 05:50 да қуршаб олинган ва 06:24 да бартараф этилган.

Билдирилишича, ёнғинда савдо мажмуанинг 200 квадртат метр майдони ички қисми ҳамда маҳсулотлари ёнган. Ёнғинни бартараф этишга 6 та асосий турдаги ҳамда 1 та махсус турдаги техника жалб этилган. Ҳодиса оқибатида тан-жароҳати олганлар тўғрисида маълумот тушмаган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳрининг Яккасарой тумани Қўшбеги кўчасидаги технопарк ҳудудида жойлашган синтифон ишлаб чиқариш цехида ёнғин рўй берган эди. Оқибатда 2 киши ҳалок бўлган, 5 киши жароҳатланганди.


Мақола муаллифи

Теглар

ёнғин Навоий Кармана

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг